• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 января 16:20

Ҳокимларга ҳар ойда криминоген вазият оғир бўлган иккита маҳаллага ташриф буюриш топширилди

Ушбу чора-тадбирлар республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган президент қарорида кўзда тутилган.

322
0
UzNews.uz

Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳар ойда криминоген вазият оғир ва мураккаб бўлган камида 2 тадан маҳаллага боради.

Улар ёшлар, хотин-қизлар ва ишсизларга нисбатан белгиланган ижтимоий профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш ҳолатини танқидий ўрганади. Шундан сўнг, ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш бўйича манзилли чоралар кўрилади.

Бундан ташқари, юқоридаги масъуллар ҳар ой якуни билан маҳаллаларда содир этилган ижтимоий-маиший йўналишдаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон берган омилларни танқидий муҳокама қилиб боради. Ижтимоий профилактикага масъул бўлган ва сусткашликка йўл қўйган ташкилот раҳбарларига чора кўрилади.

Ижтимоий мослашув дастури тугагандан сўнг, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар бир йил давомида профилактик кузатув остида бўлади.

322
0

Комментарии