• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 января 12:56

Тошкентда BYD ва Nexia-3 ҳайдовчилари йўлнинг ўртасида ўзаро жанжаллашди

Ҳайдовчилар йўл талашиб қолганлиги сабабли ўртада келишмовчилик содир бўлган ва ўзаро урушиб, жамоат тартибини бузишган.

979
0

Тошкентда икки нафар фуқаро йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 6 январь куни соат 19:00 атрофида 1986 йилда туғилган А.А. ўзининг бошқарувчидаги Nexia-3 автомашинасида Шайхонтоҳур тумани Ислом Каримов кўчасида ҳаракатланаётган вақтида BYD автомашинаси ҳайдовчиси билан ўзаро йўл талашиб қолган. Бунинг натижасида BYD автомашинаси ҳайдовчиси 1982 йилда туғилган С.А. йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб, А.А. билан жамоат жойида – йўлнинг қатнов қисмида ўзаро урушиб, жамоат тартибини бузишган. Жанжал натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан МжТКнинг 183-модда (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

979
0

Комментарии