Давлат раҳбарининг "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида манзилли ишлашнинг яхлит тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, бундан буён муайян ҳудудлар масъул раҳбар ва муассасаларга бириктирилади.
Хусусан:
- криминоген вазият оғир бўлган маҳаллалар - туман (шаҳар) ҳокимлари, прокурорлар ва ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
- 5 йил давомида "қизил" тоифада бўлган маҳаллаларга - Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, вилоят даражасидаги ИИБ бошлиқлари ўринбосарлари ва ҳоким ўринбосарлари;
- 3 йил давомида "қизил" тоифада бўлган маҳаллалар - ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг таълим ва илмий ташкилотларига;
- криминоген вазият энг оғир бўлган туманлар ва шаҳарлар - вилоят даражасидаги прокурорлар ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари;
- хотин-қизлар, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилувчилар ҳамда низоли оилалар ўртасида жиноятчилик энг кўп содир этилган маҳаллалар - вилоят даражасидаги оила ва хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш ва адлия бошқармалари бошлиқларига.
Юқоридаги масъулларга ўз ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини ташкил этиш моделини яратиш ва ижтимоий профилактика тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича қатъий шахсий жавобгарлик юклатилади.
Комментарии