• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 января 09:26

Ўзбекистонда профилактика инспекторига хавотирли хабар юбориш имконини берувчи илова ишга туширилади

Иловада ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган фото ва видеоларни инспекторга юбориш имконияти пайдо бўлади. Шунингдек, низоли оилалар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш имконини берувчи платформа яратилади.

512
0
UzNews.uz

Президент қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 ноябрга қадар "Менинг инспекторим" мобил иловаси ишлаб чиқилади. Иловада фуқароларнинг маҳалла профилактика инспекторлари билан онлайн мулоқот қилиш, фото, аудио, видео хабарлар ва хавотирли хабарлар юбориш ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш имконияти яратилади.

Шунингдек, жорий йил якунига қадар соҳа ва ҳудудидан қатъи назар, фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги оғзаки мурожаатларини ички ишлар органлари ходимларининг хизмат планшетлари орқали қабул қилиш ҳамда тезкор жавоб қайтариш амалиёти жорий этилади.

Оилавий-маиший муносабатлар доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида 2026 йил 1 майга қадар низоли оилалар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва мониторинг қилиш имконини берувчи "E-ijtimoiy профилактика" ахборот тизимининг "E-nizoli oila" модули жорий этилади ва судлар ўртасида интеграция қилинади.

512
0

Комментарии