• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 6 января 17:05

Фарғонада Lacetti'нинг бензин бакига яшириб 11 кгдан ортиқ наркотик моддаларни яширинча олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Lacetti ҳайдовчиси тожикистонлик шахснинг буюртмасига асосан $2 минг эвазига ушбу наркотикни чегарадан олиб ўтиб, ўз уйидаги боққа кўмиб қўйиши ва кейинчалик буюртмачининг ўзи олиб кетиши керак бўлган.

638
0
Видео кадр

Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилганн тадбирда "Равот" чегара пости орқали қўшни давлатдан кириб келган фуқаро бошқарувидаги Lacetti автомашинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона назоратининг техник воситалари кўмагида ўтказилган кўрик давомида автомашинанинг ёқилғи бакига шубҳали жисмлар яширилганлиги аниқланди.

Белгиланган тартибда ва холислар иштирокида ушбу ёқилғи баки очиб кўрилганида, унинг ичига 6945 дона "Рояль" номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда 3 турдаги гиёҳвандлик воситалари яширилганлиги маълум бўлди.

Жумладан, 10 кг 739 гр "гашиш", 412 гр "марихуана" ва 35 гр "опий" - жами 11 кг 186 граммга тенг гиёҳвандлик воситалари ҳуқуқбузардан ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан 2 минг АҚШ доллари эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боққа кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик шахснинг ўзи ушбу наркотик моддаларни олиб кетиши режалаштирилган бўлган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, республика божхоначилари 2025 йил давомида 1,8 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан синтетик наркотик моддаларнинг божхона чегаралари орқали олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди. Бу 2024 йилга нисбатан 1,8 баробарга кўпдир.

638
0

Комментарии