6 январь куни соат 02:28 да Қўйлиқ подстанциясидаги кичик авария туфайли Тошкент аэропортида электр таъминоти қисман узилди, деб хабар қилди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
Қайд этилишича, носозлик самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга таъсир кўрсатмаган, барча хизматлар одатдагидек ишлаган.
Учиб кетиш ва учиб келиш заллари дизель генераторлари ва UPS ёрдамида захира таъминоти билан таъминланган.
Соат 02:49 да электр таъминоти тўлиқ тикланган.
Комментарии