• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 января 19:29

Ўзбекистонда тақиқланган жойларда чўмилиш учун жарималар жорий этиш режалаштирилмоқда

Бундай ҳуқуқбузарлик учун жариманинг максимал миқдори 5 миллион сўмгача етиши мумкин.

410
0
МЧС

Ўзбекистонда тақиқланган жойларда чўмилиш, шунингдек, ушбу ҳудудларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш режалаштирилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни 204-2-модда (Сув объектларида хавфсизлик қоидаларини бузиш) билан тўлдириш режалаштирилмоқда.

Хусусан, пляжларни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш, фуқароларнинг соғлиғини сақлаш қоидаларини бузганлик, шу жумладан сувда оммавий дам олиш жойларида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя этмаганлик, шунингдек, тақиқланган жойларда чўмилганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.

Бундай ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун фуқароларга БҲМнинг 1 баравари (412 минг сўм), мансабдор шахсларга эса 3 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида жарима солиниши назарда тутилмоқда.

Ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга БҲМнинг 3 баравари (1,2 млн сўм), мансабдор шахсларга эса 5 баравари (2 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима солиниши мумкин.

410
0

Комментарии