• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 декабря 2025

Фарғонада суд бошқарувчисининг ёрдамчиси 4 минг доллар товламачилик билан қўлга олинди

Амалдор МЧЖдан 300 млн сўм ундиришни тезлаштириш учун пул талаб қилган.

689
0
ДХХ

Фарғона вилоятида суд бошқарувчисининг ёрдамчиси томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этилгани аниқланди.

Хусусан, Бешариқ туманида фаолияти тўхтатилган минерал ўғитлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш кооперативига бириктирилган суд бошқарувчиси ёрдамчиси кооперативдан 4 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ушбу пул эвазига у минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖнинг ушбу кооператив олдидаги жами 1 млрд 502 млн сўм қарздорлигидан 300 млн сўмини ундиришда ёрдам беришни ваъда қилган.

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи 48 млн сўмни олган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "в" банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олий судда қайд этилишича, суд бошқарувчилари ва уларнинг ёрдамчилари суд тизимига кирмайди, уларнинг фаолияти алоҳида қонун билан тартибга солинади.

689
0

Комментарии