Янги йил байрами муносабати билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Тошкент метрополитени ҳамда шаҳар автобус йўналишлари ҳаракати режимига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилмоқда.
Метро ҳаракати:
Байрам кечасида фуқароларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида метро поездлари 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь куни соат 01:00 га қадар узлуксиз равишда хизмат кўрсатади;
2025 йил 31 декабрь ва 2026 йил 2 январь кунлари — метро поездлари шанба куни жадвали асосида ҳаракатланади;
2026 йил 1 январь куни — метро поездлари якшанба куни жадвали бўйича қатнайди;
5 январь (душанба) — иш куни бўлиб, метро ҳаракати одатий иш куни жадвали асосида ташкил этилади.
Автобус йўналишлари ҳаракати:
Янги йил байрами муносабати билан 2025 йил 31 декабрь куни шаҳар автобус йўналишларида қатновлар соат 01:00 га қадар амалга оширилади;
2026 йил 1 декабрдан 2026 йил 4 январь кунига қадар шаҳар автобус йўналишларида қатновлар якшанба куни учун белгиланган иш тартиби асосида ташкил этилади.
Комментарии