• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 декабря 2025

Тошкентда ичимлик суви нархлари электр энергияси тарифлари ошганидан сўнг қайта кўриб чиқилиши мумкин

Электр энергияси тарифлари оширилганидан кейин пойтахтда сув учун янги тарифлар ҳалигача тасдиқланмаган. Бу эса уларни қайта кўриб чиқишга олиб келиши мумкин. «Ўзсувтаъминот» маълум қилишича, ҳудудларда тарифлар ўз вақтида қайта кўриб чиқилмагани сабабли 128,1 млрд сўм миқдорида зарар етган.

409
0
UzNews.uz

«Ўзсувтаъминот» тарифлар қандай шакллантирилиши ва ичимлик суви нархлари ошадими-йўқми, шу ҳақда маълумот берди.

Тарифларни мунтазам қайта кўриб чиқиш истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, соҳани ривожлантириш ва модернизация қилиш орқали сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.

Сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тарифлар қуйидагилар асосида шакллантирилади:

  • маҳсулот таннархига кирувчи харажатлар (электр энергияси, иш ҳақи, реагентлар, жорий ва капитал таъмир);
  • тизим объектларини ривожлантириш ва модернизация қилиш харажатлари;
  • халқаро молиявий институтлар олдидаги мажбуриятлар;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар.

Сўнгги йилларда мамлакатда марказлашган сув таъминоти таннархи билан белгиланган тарифлар ўртасидаги фарқ ошиб бормоқда. Мазкур ҳолат ичимлик суви таъминоти тизимини модернизация қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Асосий ишлаб чиқариш харажатларидан ташқари, таннарх шаклланишига қатор омиллар ҳам таъсир қилади:

  • сўнгги 3 йилда истеъмолчилар (абонентлар) сони 1 миллионга ошди, уларни ичимлик суви билан таъминлаш қўшимча харажатларни талаб қилади;
  • сув катта масофаларга кўп миқдорда электр энергияси истеъмол қилувчи насослар орқали етказиб берилади;
  • мунтазам равишда юзага келадиган аварияларни бартараф этиш, тармоқларни жорий ва капитал таъмирлаш харажатлари.

Бугунги кунда 1 куб метр ичимлик суви тарифи таркиби қуйидагича:

  • электр энергияси харажатлари — 19%;
  • жорий ва капитал таъмир харажатлари — 5%;
  • хорижий молиявий институтлардан олинган кредитларни қоплаш — 9%;
  • иш ҳақи харажатлари — 30%;
  • амортизация ажратмалари — 15%;
  • солиқлар ва ягона ижтимоий тўлов — 5%;
  • бошқа харажатлар — 17%.

«Бугунги нархларда республика аҳолисига марказлашган тармоқлар орқали етказиб берилаётган 1 литр ичимлик суви ўртача 3,3 сўмни ташкил этади. Дўконларда эса пластик идишдаги 1 литр сув ўртача 4000 сўм туради. Солиштириш учун: ичимлик суви нархи 1210 баробар арзон, яъни Тошкентда 2800 литр ичимлик суви дўкондан олинган 1 литр сув нархига тенг», — дейилади ташкилотда.

Сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тарифлар республика ҳудудлари кесимида алоҳида тасдиқланади. Шунинг учун улар энергия ресурслари нархининг ўсишига мутаносиб равишда турли вақтларда кўриб чиқилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кўриб чиқилади.

Тарифларни ўз вақтида қайта кўриб чиқишдаги кечикиш натижасида корхонанинг жорий харажатларни қоплаш имкониятлари чекланмоқда.

Энергоносителлар нархи оширилганда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари тарифлари кечикиб кўриб чиқилган.

2023–2025 йилларда ҳудудларда тарифлар ўз вақтида қайта кўриб чиқилмагани сабабли электр энергияси нархининг ошиши натижасида 128,1 млрд сўм миқдорида зарар етган ва ушбу йўқотишларни қоплаш манбаси мавжуд эмас.

Шунингдек, 2025 йил 1 майдан электр энергияси нархлари оширилганига қарамай, Жиззах вилояти ва Тошкент шаҳрида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари тарифлари ҳалигача тасдиқланмаган.

409
0

Комментарии