• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 декабря 2025

Ўзбек сўмини ёқиб, тамаки чеккан хорижликлар ишдан бўшатилди ва жаримага тортилди - видео

ИИВ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

1730
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Ўзбекистонда ишлаётган бир гуруҳ чет эл фуқаролари 2 минг сўмлик банкнотларни сигарет тутатиб ёқиб юборгани ҳақида ёзган эдик.

Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 23 декабрь куни Сирдарё вилоятидаги ишлаб чиқариш объектларидан бирида содир бўлган.

ИИВ матбуот хизмати ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланганини маълум қилди. Уларга нисбатан МЖтКнинг 184-3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё суди чет эллик ишчиларни айбдор деб топиб, ҳар бирига БҲМнинг 100 баравари (41,2 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинлади.

Бундан ташқари, иш берувчи юқорида кўрсатилган чет эл фуқаролари билан тузилган меҳнат шартномаларини бир томонлама бекор қилган.

1730
0

Комментарии