• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 декабря 2025

Декабрнинг сўнгги дам олиш кунларида нисбатан илиқ ва ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда

Синоптиклар яқинлашиб келаётган дам олиш кунларида Ўзбекистон аҳолисини қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди.

319
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Навоий вилояти шимолида баъзи жойларда бироз қор ёғади, Тошкент вилоятида айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, тоғларда қор ёғади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқ, шимолда 0-5 даража совуқ атрофида бўлади.

Шанба куни фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Якшанба куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз о-ҳаво сақланиб туради.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати шанба куни 7-12 даража илиққача, якшанба куни 10-13 даража илиққача кўтарилади. Ҳарорат кечалари 2 даража совуқ-3 даража илиқ атрофида бўлади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

Тошкентда бугун куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 4-6 даража илиқ бўлади.

Шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

Якшанба куни куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 2-4 даража илиқ, кундуз 10-12 даража илиқ бўлади.

Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади.

319
0

Комментарии