• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 22 сентября 2021

ЎФА “Сурхон” клубининг раҳбарлари ва калтакланган футболчиларни жазолади

ЎФА ойликларини талаб қилган футболчилар ва уларни дўппослаганлар бўйича махсус йиғилиш ўтказди.

690
0
championat.asia

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Сурхон” футбол клубининг маъмурияти клубнинг собиқ футболчилари Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаевни калтаклагани бўйича расмий баёнот берди.  

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва масъул мутахассислари иштирокидаги махсус йиғилишда бу каби салбий ҳолатлар кескин қораланган ва ушбу шахсларнинг масъулиятсизлиги ва этика нормаларига риоя қилмаслиги ўзбек футболи имижига путур етказаётгани таъкидланган.

Маълум қилинишича, ЎФА томонидан “Сурхон” футбол клуби бош директори Азамат Абдурахмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

Бу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилаётган терговга қадар текширув якунига қадар давом этади.

Футболчилар клубдагилар уларни дубинка билан уришгани ва отвёртка билан сўймоқчи бўлишганини гапириб беришганди.

690
0