Сергели туманида 2025 йил 25 декабрь кунидан тун-у кун фаолият юритадиган (24/7) гастрономик Туризм кўчасида "Янги Йил" байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:
— Суғдиёна кўчасининг Янги Сергели кўчаси кесишмасидан Жалойир ва Бағрикенг кўчалари кесишмасигача бўлган қисми;
— Жалойир кўчасининг Суғдиёна кўчаси кесишмасидан Обиҳаёт кўчаси кесишмасигача бўлган қисми;
Бектемир туманида 2025 йил 25 декабрдан бошлаб Чирчиқбўйи кўчасининг (харитада кўрсатилган) маълум қисмида, “Cоcа-Cола Гарден” боғида ўтказиладиган байрам тадбирлари ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.
Чеклов муддати: 2025 йил 25 декабрдан 2026 йил 10 январгача.
Комментарии