• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 декабря 2025

Йил бошидан буён ИИО ходимлари томонидан 87 та жиноят содир этилган

Жиноятларнинг 75 фоизи ИИВ Ўз хавфсизлиги хизмати томонидан фош этилган. Хизмат интизомини қўпол равишда бузган 120 дан ортиқ ходим тизимдан бўшатилди.

268
0
UzNews.uz

Жорий йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан 87 та ёки ўтган йилга нисбатан 20 тага кўп жиноят содир этилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазири ўринбосари - Тергов департаменти бошлиғи полковник Рамазон Ашропов маълум қилди.

"100 мингга яқин ходимларимиз орасида тизимга соя солаётганлар ҳам бор. Шу сабабли ўз ташаббусимиз билан сафларимизни бундай ходимлардан тозалашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз," - деди у.

Унинг сўзларига кўра, ушбу жиноятларнинг 75 фоизи (65 таси) ИИВнинг ўз ташаббуси билан аниқланган ва жиноят содир этган ходимлар ички ишлар органларидан бўшатилган, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун прокуратура органларига юборилган.

Мазкур ходимларнинг 18 нафарига нисбатан суд томонидан жазо тайинланган, 48 нафар шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари, 19 нафар шахсга нисбатан суд жараёни давом этмоқда. Бир ҳолат ярашув билан якунланди, бир кишининг айби исботланмади.

Шунингдек, ҳисобот даврида хизмат интизомини қўпол равишда бузган 124 нафар ходим тизимдан бўшатилди.

"Бу рақамлар билан ўзини оқлаб бўлмайди. Хизмат бурчига содиқ қолган ҳолда хизмат қилаётган ходимларимиз жуда кўп. Эътибор беринг, шу йилнинг ўзида 250 та ҳолатда ходимлар фуқаролар томонидан таклиф қилинган пора олишдан бош тортиб, фуқароларга қонуний чора кўриш учун вазирликнинг Ўз хавфсизлиги хизматига мурожаат қилган. Фуқароларга нисбатан ЖКнинг 211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган (2024 йилда - 319 та). Албатта, ходимларнинг бундай ҳаракатлари эътибордан четда қолмайди ва улар муносиб рағбатлантирилади," - деди Рамазон Ашропов.

Вазир ўринбосари, шунингдек, 19 нафар ходим хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлгани, 93 киши жароҳатланганини таъкидлади. Бу йил ички ишлар органларининг 54 нафар ходими давлат мукофотлари билан тақдирланди. Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлигининг идоравий буйруғи билан 5 мингга яқин ходимлар рағбатлантирилди.

268
0

Комментарии