• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 декабря 2025

Ўзбекистон ёш шахматчилари умумжамоа бўлиб Жаҳон чемпионатида 1-ўринни эгаллашди

Терма жамоа умумий 12 та медални қўлга киритди.

369
0
Uzbekistan chess federation

Жорий йилнинг 16–21 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида шахмат бўйича 9–17 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида рапид ва блитс йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионати якунланди.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада юқори натижа қайд этиб, жами 12 та медални қўлга киритди:

— 5 та олтин;

— 2 та кумуш;

— 5 та бронза.

Ушбу натижа билан терма жамоа умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Иккинчи ўрин мусобақа мезбони Туркия терма жамоасига насиб этди (8 та медаль). Кучли учликни ФИДЕ жамоаси 6 та медаль билан якунлади.

Эътиборлиси, қўшни Қозоғистон терма жамоаси ҳам чемпионатда муносиб иштирок этиб, 9 та кумуш ва 4 та бронза медаль билан жами 13 та медаль жамғарди ва 8-ўринни эгаллади.

369
0

Комментарии