• 12 150 сум
    7.74
  • 14 004 сум
    -76.07
  • 151 сум
    0.57
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 150 сум
    7.74
  • 14 004 сум
    -76.07
  • 151 сум
    0.57
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 20 декабря 2025

Судьялар ва Олий суд раиси ўринбосари тайинланди

Сенатнинг 12-ялпи мажлисида Ўзбекистон Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди.

794
0
Senat.uz

Олий Мажлис Сенатининг қарорига мувофиқ, Маликахон Қаландарова судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик муддатига ҳамда Олий суд раисининг ўринбосари - судлов ҳайъати раиси лавозимига 5 йиллик муддатга сайланди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

М.Қаландарова бунга қадар Судьялар олий кенгашининг доимий аъзоси - Судьялар олий кенгаши судьяси лавозимида ишлаган.

О.Исмоилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Олий суд раисининг ўринбосари - судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Аброрхон Акрамов, Жаҳонгир Жўраев, Носир Зайнабидинов, Мансурбек Қурбонов, Жамоладдин Қурязов, Ўктам Мамадиев, Шуҳрат Муллажонов, Умида Нишонова ва Одилжон Турдиев ўн йиллик муддатга Олий суд судьяси лавозимига сайланди.

Т.Мирзаев, М.Эшимбетов, Б.Эргашев ҳамда А.Бекманов Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди.

794
0

Комментарии