• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 декабря 2025

Шавкат Мирзиёев Япония императори Император Нарухито билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифини 19 декабрь куни Император Нарухито билан учрашувдан бошлади.

314
0

Япония Императори давлат раҳбарини самимий қутлар экан, Ўзбекистон Президентининг бу галги ташрифи Ўзбекистон – Япония дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим воқеа эканини таъкидлади.

Мамлакат етакчиси Император Нарухитога чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдириб, Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик изҳор этди.

Ўзбек ва япон халқлари географик жиҳатдан бир-биридан олис бўлишига қарамай, уларни менталитетлар, урф-одатлар ва оилавий қадриятлар ўхшашлиги, шунингдек, илдизлари Буюк Ипак йўли даврига бориб тақаладиган кўп асрлик тарихий алоқалар боғлаб тургани таъкидланди.

Икки томонлама ҳамкорлик, айниқса, таълим ва кадрлар тайёрлаш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувлар соҳасида изчил кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Бугунги кунга қадар 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик мутахассислар Японияда амалиёт ўтади, 440 нафардан зиёди эса стипендия асосида олий маълумотга эга бўлди. Ўзбекистондаги 7 та университетда япон тили ўқитилмоқда.

Жорий ташриф доирасида Токиода Ўзбекистон маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилди. Келгуси йили Япониянинг бир нечта шаҳарларида Ўзбекистон маданияти ва тарихига бағишланган археологик кўргазма ташкил этилиши режалаштирилган.

Учрашув якунида давлат раҳбари Император Нарухитога Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишни таклиф қилди.

314
0

Комментарии