• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 декабря 2025

Портатив лазерли нур тарқатгичлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Cенатда таъкидланишича, мазкур қурилмалар самолётларнинг учиши ёки қўниши пайтида учувчини чалғитади, лазер нурларини йўналтирилиши натижасида кўзнинг вақтинча кўрмай қолишига олиб келади.

449
0

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама этилди.

Самолётларнинг учиши ёки қўниши пайтида уларнинг экипажига лазер нурларини йўналтирилиши қўниш ёки парвоз жараёнида экипаж диққатини чалғитиб, ҳалокат хавфини оширади.

Бундан ташқари, жамоат хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига лазер нурларини йўналтирилиши натижасида кўзнинг вақтинча кўрмай қолишига, бу эса содир бўлиши мумкин бўлган тартибсизликларнинг олдини олишда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Кўпгина хорижий давлатларда лазер қурилмаларининг фойдаланишини чекловчи ва назорат қилувчи қонунлар қабул қилинган.

Мамлакатда ҳам жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу турдаги қурилмаларни назорат қилиш, уларни лицензиялаш ва ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини жазолаш бўйича чоралар қаторида мазкур Қонун қабул қилинмоқда.

Қонун билан амалдаги қонунчиликка маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг ҳамда таянч пунктларининг таркибини, уларда хизмат қилувчи инспекторларнинг ваколатларини аниқлаштиришга, патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан тузилган маъмурий баённомаларни кўриб чиқиш ҳамда жазо чорасини қўллаш ваколатига эга шахсларни аниқлашга, шунингдек портатив лазерли нур тарқатгичларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сенаторлар таъкидлаганидек, Қонуннинг қабул қилиниши маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш ишлари самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

449
0

Комментарии