• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 декабря 2025

Мансабдор шахс наркотик савдосига аралашса 20 йилгача қамаш белгиланмоқда

Депутатлар наркотикларнинг ноқонуний муомаласига ҳокимият мансабдорларининг аралашуви учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи янги нормалар белгилашди.

398
0
Олий Мажлис қонунчилик палатаси

Олий Мажлис қонунчилик палатасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар натижасида 2024 йилда 5 та ғайриқонуний нарколаборатория фаолияти фош этилган бўлса, жорий йилнинг 10 ойида мазкур кўрсаткич 12 тага етган. Бу эса мавжуд таҳдидларни олдини олиш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишда ҳуқуқий таъсир чораларини янада кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда

Жиноят кодексига наркотикларнинг ноқонуний муомаласига ҳокимият (мансаб) ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳомийлик (раҳнамолик) қилиш ҳамда ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш каби қилмишлар учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи янги нормалар белгиланмоқда.

Унга кўра, мазкур жиноят учун 5 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш белгиланмоқда.

Гиёҳвандлик моддалар савдоси, ишлаб чиқариш, сақлаш ёки ноқонуний истеъмоли учун жазони кучайтириш мақсадида Жиноят кодексига қўшимчалар киритилмоқда

- 149-моддага 12 қўшимча билан, таълим муассасалари, уларнинг ётоқхоналари, оромгоҳлар, спорт соғломлаштириш масканлари ва уларга туташ ҳудудларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёҳуд кучли таъсир қилувчи моддаларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда, интернет ёки ҳар қандай коммуникация воситасида сотиш ёки сақлаш 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинади;

- 187-моддага 1 қўшимча билан, жамоат жойларида гиёҳвандлик ёки психотроп воситалар, уларнинг аналогларини истеъмол қилгани учун

25 миллион сўмгача жарима ва 15 суткага қамоқ;

- 149-моддага 14-15 қўшимчалар билан, гиёҳвандлик воситалари савдосини трансчегаравий жиноий гуруҳ манфаатлари учун ёки уюшган гуруҳ томонидан телекомуникатсия ва интернет тармоғидан фойдаланиб амалга оширилган бўлса, 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

398
0

Комментарии