• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 декабря 2025

Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича янги стратегия тасдиқланди

Стратегиянинг асосий йўналишларидан бири — болаларни ишончли ҳимоя қилиш тизимини ишга тушириш, оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш.

589
0
UzNews.uz

Ўзбекистонда 2026–2030 йилларга мўлжалланган болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича Стратегия ва Ҳаракатлар режаси тасдиқланди. Ҳужжат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг ижросини таъминлашга қаратилган

Стратегия, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини бажаришга ҳам хизмат қилади. Мамлакат "Pathfinding" халқаро альянсига аъзо бўлганидан сўнг, болаларга нисбатан зўравонликка қаршиликни мустаҳкамлашга қарор қилди.

Ушбу ҳужжат, зўравонликни аниқлаш, профилактика қилиш ва мониторингни ўзига қамраб олган комплекс ёндашувни тақдим этади. 2026 йилдан бошлаб, профессионал оилалар билан иш бошланади ва болаларга психолог ва ҳуқуқшунослар ёрдами кўрсатилади.

Шаҳноза Мирзиёеванинг таъкидлашича, тергув ва суд жараёнлари жабрланган бола учун қўрқув манбаига айланмаслиги керак. Оилани парчалаш ўрнига, уни қўллаб-қувватлаш ва тиклаш устувор вазифа бўлади.

Стратегиянинг асосий йўналишларидан бири — болаларни ишончли ҳимоя қилиш тизимини ишга тушириш, оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шунингдек болалар ва оила учун ижтимоий хизматлар тизимини такомиллаштиришдир.

Шунингдек, зўравонликдан жабрланган болаларни тергов ва суд жараёнларида ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий ёрдам ва ижтимоий ходимлар иштирокидаги процесслар таъминланади. Бундан ташқари, болалар учун "хавфсиз мактаб" концепцияси жорий этилади.

Ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, "Меҳрли оила" хизмати ва профессионал қўллаб-қувватловчи оилаларни жорий этиш кўзда тутилиши, шу билан бирга ижтимоий ёрдам марказларини ташкил қилиш мўлжалланган.

Стратегия ўзгаришларини амалда жорий этиш ва болаларни ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилади.Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича янги Стратегия тасдиқланди

Ўзбекистонда 2026–2030-йилларга мўлжалланган болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича Стратегия ва Ҳаракатлар режаси тасдиқланди. Ҳужжат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг ижросини таъминлашга қаратилган.

Стратегия, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини бажаришга ҳам хизмат қилади. Мамлакат "Pathfinding" халқаро альянсига аъзо бўлганидан сўнг, болаларга нисбатан зўравонликка қаршиликни мустаҳкамлашга қарор қилди.

Ушбу ҳужжат, зўравонликни аниқлаш, профилактика қилиш ва мониторингни ўзига қамраб олган комплекс ёндашувни тақдим этади. 2026-йилдан бошлаб, профессионал оилалар билан иш бошланади ва болаларга психолог ва ҳуқуқшунослар ёрдами кўрсатилади.

Шаҳноза Мирзиёева таъкидлашича, тергув ва суд жараёнлари жабрланган бола учун қўрқув манбаига айланмаслиги керак. Оилани парчалаш ўрнига, уни қўллаб-қувватлаш ва тиклаш устувор вазифа бўлади.

Стратегиянинг асосий йўналишларидан бири — болаларни ишончли ҳимоя қилиш тизимини ишга тушириш, оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шунингдек болалар ва оила учун ижтимоий хизматлар тизимини такомиллаштиришдир.

Шунингдек, зўравонликдан жабрланган болаларни тергов ва суд жараёнларида ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий ёрдам ва ижтимоий ходимлар иштирокидаги процесслар таъминланади. Бундан ташқари, болалар учун "хавфсиз мактаб" концепцияси жорий этилади.

Ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, "Меҳрли оила" хизмати ва профессионал қўллаб-қувватловчи оилаларни жорий этиш кўзда тутилиши, шу билан бирга ижтимоий ёрдам марказларини ташкил қилиш мўлжалланган.

Стратегия ўзгаришларини амалда жорий этиш ва болаларни ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилади.

589
0

Комментарии