• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 18 декабря 2025

Ўзбекистон ЕИ билан ўзбекистонликлар учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди

Музокарада ўқиш, иш ва туристик гуруҳлар учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.

440
0
x.com/EU_Tashkent

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Европа Иттифоқининг Ички ишлар ва миграция бўйича бош директорати экспертлари билан музокараларнинг биринчи босқичи ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра, тадбир давомида меҳнат фаолиятини амалга ошириш, ўқиш учун келаётган Ўзбекистон фуқаролари, юк машиналари ҳайдовчилари, туристик гуруҳлар учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш имкониятлари муҳокама қилинган.

Европа томони Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш масаласини Еврокомиссия йиғилишига киритиш учун бажарилиши зарур бўлган бир қатор шартларни белгилаб берди.

Учрашув якунида юқорида қайд этилган мақсадларга тез фурсатда эришиш учун шу каби мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

440
0

Комментарии