• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 17 декабря 2025

Тошкент халқаро аэропортида 400 млн сўмдан ортиқ тилла буюмларини яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди - видео

У Дубайдан учиб келиб, заргарлик буюмларини ширинликлар орасига яшириб, олиб ўтмоқчи бўлганда божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

670
0
Видеодан кадр

БААнинг Дубай шаҳридан Тошкент халқаро аэропортига учиб келиб, "яшил" йўлак орқали ҳаракатланган фуқаронинг ҳийласи божхона ходимлари назаридан четда қолмади. У ширинликлар орасига салкам 500 млн сўмлик заргарлик буюмларини яшириб, олиб ўтмоқчи бўлганда божхона ходимлари томонидан ушланди.

У ўзига тегишли бўлган қўл ва йўл сумкалари орасига, шунингдек, ширинликлар қадоғига тилла заргарлик буюмларини устомонлик билан яшириб, олиб ўтмоқчи бўлган.

Фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилиб, унга тегишли юклар кўздан кечирилганда, 292 гр оғирликдаги 438 млн сўмлик заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

670
0

Комментарии