• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 декабря 2025

Наманганда эркак 20 дан ортиқ бола учун ноқонуний диний мактаб очди

Ҳужра болалари мактаб дарсларига қатнашмас, уларнинг бир қисми эса минтақадаги бирорта мактабда умуман қайд этилмаган эди. Диний мактаб ташкилотчиси ҳам, болаларнинг ота-оналари ҳам жавобгарликка тортилди.

465
0
Видеодан кадр

Наманган вилоятида 1994 йилда туғилган фуқаро томонидан ташкил этилган ноқонуний диний мактаб (ҳужра) фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг июнь ойидан буён эркак биноларни ойига 300 долларга ижарага олиб, Наманган ва вилоят туманларидаги 23 нафар вояга етмаган болаларга ноқонуний равишда диний таълим бериб келган. Ўқувчиларнинг 10 нафари 7 ёшгача, 13 нафари мактаб ёшида бўлиб, уларнинг барчаси мактабга бормаганлиги маълум бўлди.

Шундай бўлсада, мактаблар маъмурияти ёки ўқитувчилар томонидан уларни дарсларга қайтариш бўйича чора-тадбирлар белгиланмаган. Мактаб ёшидаги болаларнинг ота-оналар мактаб маъмурияти билан ўзаро келишган ҳолда болаларни электрон назоратдан чиқариб юборишган. Энг ёмони, фарзандларини дарсларга бормаганлигини яшириш мақсадида ўқиш жойлари тез-тез ўзгартириб келинган. Мазкур ҳужрада сабоқ олувчи олти нафар боланинг ҳужжатлари ҳеч қайси таълим муассасаларига топширилмаган.

Ҳужранинг бешинчи синфда ўқиши керак бўлган ўқувчиларидан бири мактабга умуман бормаган. Бола мактаб дарслари ҳақида тасаввурга эга эмас ва унга фақат диний таълим кераклигини айтган.

Маълум бўлишича, диний мактаб ташкилотчисининг ўзи ҳеч қандай маълумотга эга бўлмасдан, ижтимоий тармоқлардаги номаълум сайтларда диний тушунчаларни ўрганган.

Ташкилотчига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Ота-оналар МЖтКнинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий жавобгарликка тортилди.

465
0

Комментарии