• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 декабря 2025

Ўзбекистонга кучли таъсир қилувчи дорини протеинга аралаштириб, олиб киришга уринилди

Жанубий Кореядан жўнатилган протеин озуқаси ичига прегабилин моддасига эга кучли таъсир қилувчи капсула аралаштирилгани аниқланди.

417
0
Божхона қўмитаси

Божхона қўмитасининг “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан “Электрон тижорат” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар идоралари ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда қонуний бўлмаган дори воситалари келтирилишининг олди олинган

Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 30 ёшли фуқаро ўз номига Кореядан юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳужжатларда спорт озуқаси сифатида кўрсатилган жўнатмада ҳақиқатан ҳам 1200 та прегабилин моддасига эга кучли таъсир қилувчи капсула аралаштирилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

417
0

Комментарии