• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 декабря 2025

Тошкентда наркотик тарқатувчи 26 нафар "закладчик" ушланди

Пойтахтда гиёҳванд модда савдоси билан боғлиқ йирик тадбир ўтказилди. 27 кг наркотик, 26,5 минг психотроп моддалар аниқланди.

355
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида ўтказилган тадбирлар давомида гиёҳвандлик савдоси билан боғлиқ жиноятлар фош этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Тадбир бошидан 27 килограмдан ошиқ гиёҳвандлик моддалари ҳамда 26 358 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олиб қўйилиб, 315 273 нафар фуқаронинг заҳарланиши олди олинди.

315 та гиёҳвандлик моддалари ва кучли таъсир қилувчи воситаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Улар орасида 26 нафар "закладчик" ушланди ва тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Қайд этилишича, интернет орқали гиёҳвандлик воситалари савдосини тарғиб қилувчи рекламаларни ёзиб кетувчи 15 нафар шахс ушланиб, уларга маъмурий тартибда чоралар кўрилди.

Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 128 та жиноий ҳолат аниқланди.

355
0

Комментарии