• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 декабря 2025

Ўзбекистонда “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритиш бошланди

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқаргани сабабли шундай зарур чоралар кўрилмоқда.

1264
0
UzNews.uz

Қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқарди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати. 

Шу сабабли қуйидаги зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилинди:

Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини (мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, шифохоналар, олий таълим муассасалари, иссиқлик электр станциялари ва бошқалар) табиий газ билан барқарор таъминлаш бош вазифаларимиздан бири ҳисобланади.

Шу боис, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ босими пасайишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.

“Бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қиламиз.

Ҳолат ҳақида қўшимча маълумот берилади”, - дейилади хабарда.

1264
0

Комментарии