1987-йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган Умида Тиллабаева 2008-йилда Г.В. Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Университети Тошкент филиалини бакалавр, 2014-йилда магистратурани тамомлагач, авиация соҳасида меҳнат фаолиятини бошлаган. “UzAirways” тизимидаги лавозимлар унга бошқарув ва ташкилий жараёнларни чуқур ўрганиш имконини берган.
Давлат хизматидан ташқари у инглиз тили ўқув марказини очиб, ёшлар билимини оширишга қаратилган хусусий ташаббусларни йўлга қўйган. Унинг илмий изланишлари шахсий молия саводхонлиги, корпоратив маданият ва инсон ресурсларини бошқариш каби йўналишларни қамраб олади. Тиллабаева сўнгги йилларда кадрларнинг бошқарув тизимларига таъсири бўйича қатор илмий мақолалар чоп эттирган.
Ҳозирда у Плеханов университети Тошкент филиалида катта ўқитувчи сифатида фаол ишламоқда. Талабаларга на фақат назарий билим, балки амалий компетенциялар, хусусан, soft-skills кўникмаларини сингдиришга эътибор қаратмоқда. Шунингдек, халқаро ва республика миқёсидаги илмий конференцияларда гендер тенглик, фан ва технологияларда аёлларнинг ўрни каби мавзуларда мунтазам иштирок этиб келади.
Умида Тиллабоева “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги йирик инвестицион лойиҳаларда ҳам фаол иштирок этмоқда. Унинг ташаббуси билан KOICA билан ҳамкорликда ёш олимларнинг Кореяда магистратура ва докторантура дастурларида ўқиши йўлга қўйилган.
Унинг халқаро илмий нашрлардаги мақолалари, жумладан, International Journal of Innovation and Economic Development журналдаги ишларида инсон ресурслари бошқаруви бўйича глобал трендлар ёритилган. Шунингдек, 2025-йилда “Кимё саноатида соф технологиялар” бўйича халқаро анжуман ташкилий қўмитаси аъзолигида фаол қатнашган.
Тиллабоева фаолияти учун турли ташкилотлар томонидан нашон ва сертификатлар билан тақдирланган. У Ўзбекистоннинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган изчил фаолиятини давом эттириб, шундай дейди:
“Ҳар бир муваффақиятли лойиҳа ортида билимли ва садоқатли кадрлар туради. Ўзбекистоннинг келажаги — янги авлод мутахассисларини тайёрлашда.”
Муаллиф: Шер-Али Бўрибоев
Комментарии