• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 декабря 2025

"ACWA Power" Сирдарёда юзага келган носозлик туфайли ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин

Станция фаолиятини тезроқ тиклаш мақсадида Япониянинг Mitsubishi компанияси томонидан 114 тонна оғирликдаги янги ротор ишлаб чиқарилди ва 8 декабрь куни махсус рейс билан Тошкентга олиб келинди.

437
0
t.me/uzbairportsuz

"ACWA Power" Сирдарё иссиқлик электр станциясида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ва қуёш станциялари ишлаб чиқаришининг мавсумий пасайиши сабабли Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ ушбу электр станциясининг 2-сонли газ турбинасида ротор носозлиги аниқланганди. Станция фаолиятини тезроқ тиклаш мақсадида Япониянинг Mitsubishi компанияси томонидан 114 тонна оғирликдаги янги ротор ишлаб чиқарилди ва 8 декабрь куни махсус рейс билан Тошкентга олиб келинди. Аэропортдан тўғридан-тўғри электр станцияси майдонига олиб борилди. Янги роторни ўрнатиш ва синов-созлаш ишлари тахминан бир ой давом этади.

Қайд этилишича, ушбу қувватларни қоплаш учун қўшимча захира қувватлари ва ишга туширилган янги энергоблоклардан фойдаланилмоқда.

"Ҳозирги кунда қуёш фотоэлектр станцияларида булутлилик (қуёш камлиги) ва куннинг қисқалиги сабабли электр энергияси ишлаб чиқариш пасайган. Шу сабабли электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш мувозанатини тартибга солиш, шунингдек, уларнинг мувозанатини сақлаш мақсадида айрим ҳудудларда электр энергияси истеъмоли юқори бўлган вақтларда (соат 17:00 дан 21:00 гача) электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин," дейилади хабарда.

Ушбу чора-тадбирлар энергия таъминоти барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Газ турбинасига янги ротор ўрнатилгандан сўнг станциянинг лойиҳавий ишлаб чиқариш қуввати тикланади ва электр таъминоти бўйича вақтинчалик чоралар тўхтатилади.

437
0

Комментарии