• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 декабря 2025

Саида Мирзиёева Миср Бош имоми билан учрашув ўтказди

Қоҳирада президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва "Ал-Азҳар" мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашуви бўлиб ўтди.

411
0
prezident.uz

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қоҳирада Миср Бош имоми, "Ал-Азҳар" мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашув ўтказди, бу ҳақда унинг ўзи телеграм каналида ёзмоқда

“Шайх ҳазратларига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдим.

Ўзбекистон билан Миср ўртасида маънавият ва фан-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик. Маърифатли ислом ғояларини тарғиб этиш ва ёшларни радикаллашувдан ҳимоя қилишда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Қўшма дастурлар, академик алмашинувлар ва қўлёзмаларни ўрганишни кенгайтириш борасида ўзаро манфаатдорлик билдирилди”, - дея ёзади у.

411
0

Комментарии