• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 5 декабря 2025

«Ўзбекистон бўйлаб»: Yandex Go да шаҳарлар орасида етказиб бериш хизмати ишга тушди

Энди фойдаланувчилар Market Yandex Go нинг буюртмаларни қабул қилиш пунктлари орқали бошқа шаҳарларга ҳам нарса жўнатишлари мумкин.

9639
0

Янги «Ўзбекистон бўйлаб» хизмати яқинларига тезкор равишда бирон нарса юборишни осонлаштиради, тадбиркорлар учун эса мижозларга буюртмаларни етказишнинг яна бир қулай усулига айланади.

Бу қандай ишлайди?

Нарсаларни жўнатиш учун иловадаги «Етказиб бериш» бўлимида «Ўзбекистон бўйлаб» бўлимини танлаш керак. Сўнг юборувчи ва қабул қилувчи маълумотлари киритилади, жўнатиш ва қабул қилиш учун буюртма тарқатиш пункти танланади ва керакли тоифа белгиланади: S (2 кг гача), M (5 кг гача), L (12 кг гача).

Буюртма расмийлаштирилгандан кейин юборувчи нарсани танланган БТПга топширади, қабул қилувчи эса ўз шаҳридаги пунктдан иловадаги хабарнома келгач олиб кетади. Етказиб бериш бир кундан бошлаб амалга оширилади, мақомни эса илова орқали кузатиш мумкин.

Нархи қанча?

Дастлабки учта етказиб бериш «Ўзбекистон бўйлаб» хизмати орқали 4500 сўм туради. Кейинги етказиб беришлар нархи — 9500 сўм. Тариф барқарор: масофа ёки шаҳарга боғлиқ эмас. Тўлов буюртмани расмийлаштириш пайтида илова орқали карта билан амалга оширилади. Яқин вақтларда бошқа тўлов усуллари ҳам қўшилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

9639
0

Комментарии