• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 декабря 2025

Шавкат Мирзиёев Россия Ҳукумати раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистонга Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Денис Мантуров Шавкат Мирзиёевга бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режаларни тақдимот қилди.

467
0
prezident.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 декабрь куни Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. 

Учрашувда Россиянинг Нижний Новгород ва Омск вилоятлари, Бошқирдистон ва Красноярск ўлкаси раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Олий даражадаги учрашувлар натижаларига кўра эришилган келишувларни қабул қилинган “йўл харитаси” асосида амалга оширилиши муҳокама қилинди.

Савдо ҳажми барқарор ўсиб бораётгани, саноат, энергетика, транспорт, металлургия, кимё ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида, жумладан, саноат зоналари доирасидаги кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар ва бизнес даражасида фаол ҳамкорлик алоқаларини давом эттириш бўйича мувофиқлаштирилган чоралар кўриш муҳим экани таъкидланди.

Шу маънода, бугун Тошкентда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши ва ишбилармонлик тадбирларининг натижалари юқори баҳоланди.

Шунингдек, учрашув доирасида Россиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари Шавкат Мирзиёевга ахборот технологиялари, энергетика, электротехника, машинасозлик, кимё, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режаларни тақдимот қилдилар.

467
0

Комментарии