• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 28 сентября 2020

“Тошкентдаги рэперлар ўртасида ишкал” бўйича расмий маълумот берилди — видео

Ҳодиса Юнусобод туманидаги “Зарафшон” савдо-кўнгилочар маркази ёнида содир бўлган. 

3304
0
Скриншот

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати интернет тармоқларида “Тошкентда рэперлар ўртасида ишкал” деб номланган видео бўйича расмий маълумот берди.  

Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 26 сентябрь куни соат 15.30 ларда Юнусобод туманидаги “Зарафшон” савдо-кўнгилочар маркази ёнида содир бўлган. 

Яқин ўртада хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари жанжални кўриб, зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган, бироқ жанжал иштирокчилари ички ишлар органлари ходимларини кўриб қочиб кетишган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, жанжал иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилмоқда.

“Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинди. Текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади”, - дейилади хабарда.

3304
0