Тошкент вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш билан шуғулланувчи 5 та корхона томонидан истеъмолчиларга 8,8 млрд сўм асоссиз ҳисобланган, деб хабар бермоқда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати.
Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганиш давомида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари, жумладан, айрим хонадонлардан чиқиндилар амалда олиб чиқилмаганлиги, бироқ аҳолига барибир тўловлар ҳисобланиб, хизматлар тўлиқ ҳажмда кўрсатилмаганлиги аниқланди.
Махсус комиссия "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун талаблари бузилгани учун "Rahnamo Servis," "Zero-Waste," "Zangiota obodon," "Angren Bunyod Fayz" ва "Ohangaron Sanitariya Tozalash" корхоналарига нисбатан иш қўзғатган.
Кўриб чиқиш якунлари бўйича танаффус ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди
Комментарии