• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 декабря 2025

2 қаватдан юқори “дом”лар зилзилабардошлик бўйича рейтингда юритилади

Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги таъминланади. Бу бўйича президент фармони қабул қилинди.

473
0
UzNews.uz

“Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

— ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш;

— қурилиш-пудрат ташкилотларининг объектлар қурилишида зилзилабардошликни таъминлаш бўйича жавобгарлигини кучайтириш.

2026 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:

— 2 ва ундан юқори қаватли барча кўп квартирали уй-жойларни инструментал-техник текширувдан ўтказишга ихтисослашган лойиҳа ташкилотларининг рўйхатини шакллантириш ва “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида уларнинг рейтингини юритиш;

— “Шаффоф қурилиш” МАТда инструментал-техник текширув хулосалари асосида бино ва иншоотларнинг техник ҳолати мониторингини юритиш;

— инструментал-техник текширув хулосаларини тавсиявий мазмунда бериш амалиётини тугатиш ҳамда ушбу хулосалар фақат ижобий бўлган тақдирда кўп квартирали уй-жойлардан келгусида фойдаланишга рухсат бериш.

473
0

Комментарии