• 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 28 сентября 2020

Ўзбекистонликларни яқин бир ҳафтада қандай об-ҳаво кутмоқда?

Ўзгидромет бир ҳафталик об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

1260
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 28 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудудида кам булутли ва нисбатан илиқ ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳарорат шу кун иқлимий меъёрларидан бироз паст бўлиб, 20-25 даражагача кўтарилади.  

29-30 сентябрда бутун Ўзбекистон ҳудуди баландликдаги циклон таъсирида бўлади. Республика бўйича булутлилик ортиши кутилмоқда.

29 сентябрда кўпчилик вилоятларда айрим жойларга ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм ва Бухоро вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

30 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона войдийси вилоятларида ёмғир ёғади. Баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

29-30 сентябрда кундузги ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди, бу иқлимий меъёрдан 6-8 даражага пастдир.

1-3 октябрда бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тунда ва эрталаб совуқ ҳаво оқимининг таъсири ҳали сақланиб туради, ҳарорат 5-8 даражагача пасаяди. Кундузи қуёш нурлари ҳавони аста иситиб, ҳарорат 22-25 даражагача кўтарилади.

1260
0