• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 декабря 2025

МГ Қўриқлаш бош бошқармаси ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти этиб қайта ташкил этилади

“Ички ишлар органларининг қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

627
0
UzNews.uz

Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти этиб қайта ташкил этилди. https://t.me/huquqiyaxborot/18981

Қарорга кўра, Департамент ва унинг бўлинмалари зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилади, жумладан:

— шартнома асосида давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектлар, таълим муассасалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки, савдо, хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ва қурилиш объектларини замонавий усуллар орқали қўриқлаш;

— қўриқланаётган объектларда ички тартиб ва назорат ўтказиш режимларини таъминлаш;

— қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш.

2026 йил 1 январдан қўриқловга олинган банклар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа объектларнинг фуқаролар кириш ва чиқиш жойларига босқичма-босқич шахснинг юзини таниб олиш имкониятига эга техник воситалар ўрнатилади.

627
0

Комментарии