• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 27 ноября 2025

Тошкентда 1 кг гашишни Раффаэлло қутисига яшириб сотмоқчи бўлган эркак ушланди - видео

Тошкентда яшовчи шахс гиёҳванд моддалар партиясини конфетлар билан ниқоблаб сотмоқчи бўлган. Тезкор ходимлар уни воқеа жойида қўлга олишди ва $10 мингдан ортиқ миқдордаги тақиқланган моддаларни мусодара қилишди.

528
0
Видеодан кадр

Пойтахтда Раффаэлло конфетлари солинган қутига тахминан 800 грамм гиёҳванд моддаларни беркитган ҳолда сотаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Тезкор ходимлар ушбу шахсни Мирзо Улуғбек туманида қўлга олди. Дастлабки маълумотларга кўра, унга 1 кг тақиқланган моддалар учун буюртма келиб тушган, бунинг учун қўлга олинган шахсга 10 минг доллардан ортиқ ҳақ тўлаш ваъда қилинган. Бироқ у керакли ҳажмни тўплай олмаган ва фақат партиянинг бир қисми билан учрашувга келган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

528
0

Комментарии