• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 ноября 2025

Рақобат қўмитаси кўчмас мулкни хорижий валютада реклама қилувчи Telegram каналларига чора кўрди

Бир қатор Телеграм-каналлар реклама материалларида кўчмас мулк объектлари қийматини хорижий валютада кўрсатиб, қонунчиликни бузган.

867
0
UzNews.uz

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси кўчмас мулк савдоси тўғрисидаги эълонларда нархларни миллий валютада кўрсатиш талабини бузган ахборот ресурсларига нисбатан чора кўрди.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда товарлар, ишлар ва хизматлар нархи хорижий валютада кўрсатилган реклама эълонларини жойлаштириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Хусусан, Uyjoylar.uz, Buxoro Agentstva_Nest, Qashqadaryo uylari N1, Sirdaryo Uy Bozor, Namangan Uylari, Навоий уйлари | Navoiy uy bozor, Uy Bozorim, Hilolbozor.uz ва Gulistonliklar Uy-Joy Telegram-каналларида кўчмас мулк объектларининг қиймати хорижий валютада кўрсатилган рекламалар жойлаштирилган.

"Реклама тўғрисида"ги Қонуннинг 16-моддасига кўра, реклама эълонларида нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш тақиқланади.

Бундан ташқари, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида товарлар, ишлар ва хизматлар учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар миллий валютада амалга оширилади. Мамлакат ҳудудида сотиладиган товарлар, ишлар ва хизматлар нархини чет эл валюталарига ёки шартли бирликларга боғлашга йўл қўйилмайди.

Қўмита юқорида санаб ўтилган Telegram каналлари маъмурлари билан реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтириш ишларини олиб борди. Мазкур каналларда жойлаштирилган реклама материаллари талабга мувофиқлаштирилди.

867
0

Комментарии