• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 ноября 2025

Келгуси йилдан маркетплейслардаги сотувчилар учун солиқ 15% гaча оширилади

Электрон савдо субъектлари учун фойда солиғи ставкаси 10% дан 15% гача кўтарилади — бу икки йил ичидаги иккинчи марта ошириш бўлади. Айланма солиқ ставкаси эса 4% гача ошади.

520
0
Uzum

2026 йил 1 январдан товарлар (ишлар, хизматлар) электрон савдоси билан шуғулланувчи субъектлар учун фойда солиғи ставкаси 15% этиб белгиланади. Бу ҳақда Иқтисодий ва молия вазирлигининг 2026–2028 йилларга мўлжалланган бюджетномасида маълум қилинган.

Ҳозирги вақтда ушбу ставка 10% ни ташкил қилади. Охирги марта у жорий йил январь ойида 7,5% дан 10% гача оширилган эди. Айланма солиқ ставкаси ҳам амалдаги 3% дан 4% гача кўтарилади.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун 2026 йил 1 январдан улар томонидан етиштирилган маҳсулотни реализация қилишда ҚҚС нол ставкаси жорий этилади.

2026 йил 1 январдан ўз эҳтиёжлари учун гипс хомашёсини қазиб оладиган ва ундан қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган корхоналар учун ер ости бойликларидан фойдаланиш учун солиқ ставкаси 50% этиб белгиланади.

Келгуси йилдан иссиқхона хўжаликлари учун қуйидагилар таклиф этилмоқда:

• 2029 йил 1 январигача ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси, агар иссиқхона фаолиятидан олинадиган даромад корхонанинг йиллик умумий даромадининг камида 60% ни ташкил қилса;

• Ер участкалари қайси тоифага киришидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги ерлари учун белгиланган ставкалар бўйича ер солиғини ҳисоблаш.

520
0

Комментарии