2026 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда фуқароларнинг оилавий шажаралари тўғрисидаги маълумотларни онлайн тақдим этишни таъминлайдиган "Шажара" ахборот тизими жорий этилади, дейилади президент фармонида.
Рақамли платформа туғилиш, никоҳ ва ўлим ҳақидаги маълумотларга кириш, шунингдек, генетик маълумотлар асосида узоқ қариндошларни қидириш имконини беради.
"Шажара" ахборот тизимида қуйидаги имкониятлар яратилади, жумладан:
- "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимида мавжуд бўлган бирламчи маълумотлар, давлат архивлари ва идоравий архивлар ҳужжатлари асосида оилавий шажара тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш бўйича хизмат кўрсатиш;
- Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг ДНК-сервиси орқали фуқароларнинг этник келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш.
Оилавий шажарани шакллантириш хизмати Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали қуйидаги муддатларда кўрсатилади:
• IX асрдан 1917-йилгача;
1918-йилдан 1945-йилгача;
• 1946-йилдан ҳозирги кунгача.
Комментарии