Поездда бўлиб ўтган мулоқотда давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятида бўлаётган ўзгаришлар ҳақида сўз юритди. Янгиликлар қаторида Ургут туманига темир йўл линияси қурилиши ва ишга туширилиши ҳам бор.
Президент темир йўл бўйидаги ерларни самарали ўзлаштириб, деҳқончилик маданиятини ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, таълим соҳасида, шу жумладан қўшни давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш таклиф қилинди.
Янги линиянинг асосий объектларидан бири Ургут вокзали бўлди. Давлат раҳбари инфратузилмани яхшилаб, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, туристларга қўшимча қулайликлар яратиш зарурлигига эътибор қаратди.
Давлат раҳбари шу ерда Ургут тумани фаоллари билан мулоқот қилди. Ҳудуддаги ўзгаришлар, аҳолининг турмуш даражаси ҳақида сўз борди.
Комментарии