• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 ноября 2025

Фарғонада қарийб 1,5 млрд сўмлик қимматбаҳо буюмларнинг ноқонуний олиб кирилиши олди олинди

Божхона назоратидан ўтказилмаган заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 1 кг дан ошган.

349
0
Божхона

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ўз хавфсизлиги хизмати ходимлари Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Олтиариқ туманида хориждан ноқонуний равишда заргарлик буюмлари олиб кирилишининг олдини олди.

Тадбир давомида аввал кузатувга олинган Damas автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда автомобиль салонидаги барда йўловчига тегишли бўлган хорижда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари борлиги аниқланган. Заргарлик буюмлари 3 та ўрамга жойланган бўлиб, божхона назоратидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган.

Аниқланишича, топилган заргарлик буюмлари 5 хил турдаги 127 та буюмдан иборат бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги 1 кг 332 г, дастлабки баҳоси 1 млрд 440 млн сўмни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ўтказилмоқда.

349
0

Комментарии