• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 ноября 2025

Автомобиль босиб ўтган йўлнинг ўзгаришини яширганлик учун жарималар жорий этиш тўғрисидаги лойиҳа биринчи ўқишда қабул қилинди

Қонунчилик палатаси депутатлари одометр кўрсаткичларини қалбакилаштирганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этишни маъқуллади.

458
0
t.me/qonunchilikpalatasi

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

Қонун лойиҳаси билан транспорт воситаси сотилгунга қадар харидорни транспорт воситасининг босиб ўтган йўлини қайд этувчи одометр қурилмасининг кўрсаткичлари ўзгартирилганлиги ёки одометр қурилмасининг ўзи алмаштирилганлиги тўғрисида хабардор қилмаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (4,12 млн сўмдан 6,18 млн сўмгача) бўлади.

Одометр - бу транспорт воситасининг босиб ўтган йўлини кўрсатадиган асбоб. Унинг ишлаш принципи ғилдиракларнинг ҳаракат вақтида бажарадиган айланишларини ҳисоблашга асосланган.

458
0

Комментарии