Бир ҳафта муддатда Экология қўмитаси иссиқхоналарда экологик талабларни бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этади. Бу давлат раҳбарининг қарорида кўзда тутилган.
Хусусан, 200 квадрат метр ва ундан ортиқ майдонга эга иссиқхона хўжаликларида газ тозалаш тизимлари ёки чанг-газни тутиб қолувчи қурилмалар ишламаётганлиги аниқланганда, жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жарималар 5 бараварга, юридик шахсларга нисбатан эса 3 бараварга оширилади.
Майдони 200 м2 ва ундан ортиқ бўлган иссиқхона хўжаликларида ёқилғи, моддалар ва чиқиндилар (шина, битум, мазут, ишлатилган ёғ, плёнка, резина, жун толаси ва бошқалар) ёқилган тақдирда, иситиш ускуналарини давлат фойдасига мусодара қилишни назарда тутувчи жиноий жавобгарлик жорий этилади.
Комментарии