• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 ноября 2025

Тошкентда метрода турган аёлнинг орқасига тегиниб, шилқимлик қилган йигит қамалди

21 ёшли йигит аёлнинг орқа тарафига жинсий аъзоси билан тегиниб, шаҳвоний шилқимлик қилган.

1113
0
Яндекс

Cуд ҳужжатларига кўра, ҳуқуқбузар А.А. 2025 йил 12 ноябрь куни соат 18:50 ларда Чилонзор тумани, “Новза” бекатида З.О.нинг (аёл) орқа тарафига жинсий аъзоси билан тегиниб, шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд мажлисида А.А. юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу ҳолатлар бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан жазо тайинлашда енгиллик беришни сўради.

Суд, А.А.нинг ушбу ҳуқуқбузарликларни содир қилганлиги, иш

ҳужжатларидаги тушунтириш хатлари, ариза, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатлар ва иш материалларида мавжуд бўлган далиллар билан тўлиқ тасдиқланган деб ҳисоблайди.

Суд қарори билан А.А. МЖтКнинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

1113
0

Комментарии