• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 25 ноября 2025

Тошкентда автомобиль сотиш ниқоби остида млрдлаб пулларни ўзлаштирган бир гуруҳ фирибгарларга ҳукм ўқилди

Судланувчилар фуқароларга турли автомашиналар етказиб беришни ваъда қилиб, олдиндан пул олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

527
0
Олий суд

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида ўнлаб фуқароларнинг пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган бир гуруҳ шахсларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд ҳукмига таяниб.

Иш ҳужжатларига кўра, судланувчилар - 37 ёшли А.Д., 27 ёшли Х.С., 28 ёшли О.Э., 20 ёшли А.У., 29 ёшли С.Г. ва 25 ёшли У.Н. ўзаро жиноий тил бириктириб, сохта автомобиллар етказиб бериш бўйича фирибгарлик схемасини тузган.

2023-2025 йилларда улар фуқароларга 60 кун давомида йиллик 10 фоизлик узоқ муддатли кредит бўйича турли хил автомобилларни етказиб беришни таклиф қилган. Улар катта миқдордаги аванс тўловларини (30 млн сўмдан 110 млн сўмгача) олган ва уларни мақсадсиз ишлатиб юборган. Улар пулларни банк карталарига ўтказган, нақдлаштирган ва шахсий эҳтиёжлари учун сарфлашган. Жами 89 та ҳолат тасдиқланган бўлиб, ўзлаштирилган маблағ 5,3 млрд сўмдан ортиқни ташкил этган.

Қайд этилишича, судланувчиларнинг айримлари муқаддам фирибгарлик учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчилар ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "а, б" бандларида (кўп миқдорда фирибгарлик) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.

Фуқаро А.Д.га 7 йил 1 ой, Х.С.га 7 йил, О.Э.га 6 йил, А.У.га 5 йил, С.Г.га 8 йил 1 ой, У.Н.га 9 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суд, шунингдек, судланувчилардан жабрланувчилар фойдасига моддий зарарни ундириш тўғрисида қарор чиқарди.

527
0

Комментарии