Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг айтишича, аёллар орасида рак касалликларининг ошишига сабаб бўлган омиллардан бири, уларнинг тандирда нон ёпмаслиги . Бу ҳақда у маҳаллада учрашув давомида маълум қилди.
”Маҳаллаларга борганда, маҳалла айланамиз. Тандир йўқ. Нон ёпмаймиз. Чиройли қилиб ҳалиги макка унидан қўшиб, қора буғдойни қўшиб, қора нон қилиб берарди, у бошқача эди. Чиройли қилиб хўжайинларни ҳам аччиқ булкага ўргатиб олдик. Мен Самарқандда ишлаганимда кореялик доктор келди-да, аёлларда саратоннинг кўпайиш сабабларини таҳлил қилди. Нимага кўпайяпти, бу саратон касаллиги? 7-8 та нарсани ёзган. Кам ҳаракатлилик биринчи ўринда турибди”, - дейди у.
Унинг айтишича, тандирда нон ёпган аёлда рак касали бўлмайди. Сабаби тандирнинг олдига борганда организм қизийди, кейин қон икки баробар тез айланади. Шунинг тезлигида қон томирларни тозалайди. Қон ифлос бўлса, қайсидир безга микроб қўшилиб, секин-секин безлар уйғонади.
Комментарии