• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 ноября 2025

Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Ўзбекистонга тўғридан-тўғри парвозларни бошлайди

Авиакомпания 1 декабрдан Туркистон шаҳридан рейсларни амалга ошира бошлайди.

503
0
scat.kz

Қозоғистонда жойлашган "СCАТ" авиакомпаниайси Туркистоннинг Ҳазрат Султон халқаро аэропортидан (ҲСА) Ўзбекистоннинг учта шаҳрига: Урганч, Бухоро ва Самарқандга тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўймоқда. Рейслар декабрь ойида бошланади ва чипталар сотувга қўйилган.

Туркистон — Урганч — Туркистон йўналиши бўйича рейслар 2025 йил 1 декабрдан бошланиши режалаштирилган. Парвозлар душанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Туркистон — Бухоро — Туркистон йўналиши бўйича рейслар шу йилнинг 2 декабридан сешанба, пайшанба ва шанба кунлари бошланиши режалаштирилган.

Туркистон — Самарқанд — Туркистон йўналиши бўйича рейслар шу йилнинг 3 декабридан бошланиши режалаштирилган. Парвозлар чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Янги йўналишларнинг ишга туширилиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги транспорт имкониятларини кенгайтиради ва минтақадаги шаҳарлар ўртасида саёҳатни янада қулайлаштиради.

503
0

Комментарии