• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 24 ноября 2025

Йил бошидан буён фуқаролар банкларга $17,5 млрд сотиб, $9,7 млрд сотиб олишди

Шу вақт ичида мамлакатга 15,8 млрд доллар миқдорида пул ўтказмалари келиб тушди.

532
0
UzNews.uz

Марказий банк тақдим қилган маълумотларга кўра, 2025 йил январь–октябрь ойларида жисмоний шахслар томонидан банкларга 17,5 млрд доллар сотилди (2024 йил январь–октябрь ойида — 13,2 млрд доллар) ва 9,7 млрд доллар сотиб олинди (ўтган йилга нисбатан 25% га кўп).

Мамлакатга 15,8 млрд доллар миқдорида пул ўтказмалари келиб тушди (ўтган йилга нисбатан 25% га кўп). Бу эса ички валюта бозоридаги таклифни оширди.

2025 йилнинг январь–октябрь ойларида миллий валюта алмашув курси 7% га мустаҳкамланди.

Бу қуйидаги омиллар билан изоҳланади, жумладан:

— экспорт тушумларининг ошиши;

— халқаро пул ўтказмаларининг сезиларли даражада ўсиши;

— хорижий кредитларни жалб қилиниши;

— импорт тўловлари ҳажмларининг нисбатан барқарорлашуви;

— инвестиция ҳажмлари, жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ошиши.

532
0

Комментарии